06.07.2024 11:24
8797
Нагелсманн: «Аламли мағлубият. Футболчиларга Еврони тарк этишга лойиқ эмасликларини айтдим»

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн Евро-2024 1/4 финалидан ўрин олган Испания (1:2) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Испанияни яримфиналга чиққани билан табриклайман. Биринчи бўлимда ўйин жуда очиқ кечди. Иккинчи бўлимда биз яхшироқ эдик, 60-дақиқадан эса яққол устун бўлдик. Баҳс якунида ҳисобни тенглаштиришга ҳақли эдик.

Испанлар ўзларининг сўнгги имкониятларидан фойдаланиб, ғалаба тўпини киритишди. Афсуски, қанотда етарлича босим ярата олмадик.

Мен футболчиларга турнирни тарк этишга лойиқ эмасликларини айтдим. Ҳаммамиз оиламизни соғиндик, лекин ҳеч биримиз Еврони тарк этишни хоҳламагандик. Йиғин бошиданоқ жамоада жуда яхши муҳит ҳукм сурди.

Шубҳасиз, бугунги ўйинда ғалаба қозониш учун бор кучимизни бердик. Бу — аламли мағлубият», — дея немислар устозининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар