06.07.2024 19:48
1853
Теглар
«Локомотив» Қирғизистон миллий жамоаси сардори ва яна 3 футболчи трансферини эълон қилди

Суперлигада «хавфли ҳудуд»да, 12-ўринда бораётган «Локомотив» иккинчи давра олдидан таркибини кучайтирмоқда. 

Тошкент клуби Қирғизистон миллий жамоаси сардори, ҳимоячи Валерий  Кичин, «Бунёдкор» ва «Бухоро» клублари собиқ яримҳимоячиси Дилшод Жўраевни ўз сафига қўшиб олди. 

Биринчи даврани «Олимпик»да ижарада ўтказган вингер Темур Мамасиддиқов «темирйўлчилар» таркибига қайтди.

Шунингдек, Россияда туғилган ва «Краснодар» академиясида тарбияланган 24 ёшли ҳужумчи Рустам Холназаров ҳам «Локомотив» билан шартнома имзолади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар