06.07.2024 16:09
3381
Теглар
«Каляри» янги бош мураббийини эълон қилди

«Каляри» янги бош мураббийни таништирди.

Жамоани «Удинезе», «Эмполи» ва бошқа Италия клубларида ишлаган Давиде Никола бошқаради. У билан шартнома 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган ва яна бир йилга узайтириш имкониятини кўзда тутади.

Ўтган мавсумда «Каляри»ни Клаудио Раниери бошқарганди. Мавсум якунида у фаолиятини якунлади.

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ижарада ҳаракат қилган Сардиния клуби ўтган мавсумда А Серияда 17-ўринни эгаллаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар