06.07.2024 16:41
1373
Теглар
Эквадор Феликс Санчес Басни истеъфога чиқарди

Эквадор футбол федерацияси миллий жамоа бош мураббийи истеъфога чиққанини эълон қилди.

Жамоа Америка Кубоги чоракфиналида Аргентинага (1:1, пеналтилар бўйича — 2:4) мағлуб бўлди. 

48 ёшли Феликс Санчес Бас 2023 йилдан Эквадорни бошқараётган, унинг шартномаси ЖЧ-2026гача мўлжалланганди. 

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис 2017-2022 йилларда Қатарни бошқариб, 2019 йилда жамоани Осиё чемпионига айлантирган. 

Бас қўл остида эквадорликлар 10 бор ғалаба қозонишди, 3 марта дуранг ўйнашди ва 6 бор мағлубият аламини тотиб кўришди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар