06.07.2024 13:54
1362
Теглар
Дешам: «Автогол ҳам гол ҳисобланади. Кўп гол уришимиз шарт эмас, тўп ўтказмаслигимиз муҳим»

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидие Дешам Евро-2024 1/4 финалидан ўрин олган Португалияга (0:0, пен — 5:3) қарши ўйиндан сўнг журналистлар саволларига жавоб берди. 

«Сардор ва вице-сардор ёмон ўйнаяпти? Сиз жуда кескин гапиряпсиз, мен доим ўз футболчиларимни ҳимоя қиламан. Сабаблари бошқача. Килиан Мбаппе ва Антуан Гризманн ўзларининг қобилиятлари билан солиштирганда, энг яхши футболни кўрсатишмаяпти. Шунга қарамай, биз бу босқичга етиб келдик. Улар бизга самарадорлик билан ёрдам беришлари керак, аммо бизда бу етишмаяпти. Лекин футбол — жамоавий ўйин.

Ҳаммаси футболчиларнинг тажрибасига боғлиқ эди. Биз Оливиени туширмоқчи эдик, аммо улгурмадик. 

Мбаппенинг алмаштирилиши? У ҳар доим мен ва жамоа билан ростгўй. Бурун жароҳати уни безовта қилмоқда. 

Гол урмай яримфиналга чиқдик? Автогол ҳам гол ҳисобланади. Рақибларда ҳам имкониятлар бўлса-да, унчалик самарали бўлмади. Бизга кўп гол уриш муҳим эмас. Тўп ўтказиб юбормаслик яхшироқдир. Лекин, албатта, кўпроқ гол уришимизни афзал кўраман.

Жамоа ЖЧдагидек эмас? Биз кўпроқ гол уришимиз керак. Бу ҳақиқат. Ҳозирча голлар етишмаяпти», — дейди французлар устози.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар