06.07.2024 11:23
2475
Теглар
Де ла Фуэнте: «Тарихий оқшом. Футболчиларим чанқоқ. Улар доимо курашишади»

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Хосе Луис де ла Фуэнте Евро-2024 1/4 финалидан ўрин олган Германияга (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бу — биз эришган ҳамма нарсани қадрлаш ва завқланиш учун тўғри вақт. Яқин кунларда қандай қилиб жисмоний ҳолатимизни яхшилаш мумкинлигини кўрамиз. Ишончим комилки, барча футболчиларим яримфиналга тайёр. Улар жуда юқори савияда ўйнашади.

Футболчиларим чанқоқ. Уларга мураббийлик қилаётганимдан фахрланаман. Уларнинг кўпчилигини узоқ вақтдан бери биламан. Улар юқори савияда қатнашишга ўрганишган ва энди турнирда ғолиб чиқиш имкониятига эгамиз. Бу жамоа доимо курашади.

Албатта, ҳар доим яхшиланиш учун имкон бор, лекин футболчиларнинг ғурур туйғуси, маҳорати ва фидойилигига шубҳа қилиш мумкин эмас.

Бу — тарихий оқшом. Мен бу мамлакат вакили эканлигимдан фахрланаман. Қанчалик узоққа боришимиз мумкинлигини кўрамиз, аммо бундай жамоа билан жуда узоққа боришимиз мумкинлигига тўлиқ ишонамиз», — дея испанлар устозининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти. 

Испания 9 июл кунги яримфиналда Франция билан ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар