06.07.2024 10:28
3096
AS: Педри Евро-2024да бошқа ўйнамайди

Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Педри Евро-2024да бошқа ўйнамайди, дея хабар беради AS. 

1/4 финалда Германия (2:1) яримҳимоячиси Тони Кроос билан тўқнашувда чап тиззасидан жароҳатланган футболчи дастлабки текширувдан ўтди ва унинг ўрта таянч бўғимлари чўзилгани маълум бўлдп. 

Кейинроқ чуқур текширув ўтказилади, бироқ «Барселона» футболчиси учун Европа чемпионати муддатидан олдин якунлангани айтилмоқда. 

Педри Евро-2024 доирасида 4 та ўйинда қатнашиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар