«Ан Наср» Эдерсонга «Ман Сити»дагидан уч баравар кўп маош бериши мумкин.
Дарвозабон Саудия клубининг потенциал трансфер мақсадлари рўйхатидан жой олган бўлиб, рўйхатда «Ливерпул»дан Алиссон ва «Ювентус»ни тарк этмоқчи бўлган Войцех Шченсни ҳам бор.
Маълумотларга кўра, Эдерсон «Ан Наср»да ҳафтасига 600 минг фунт стерлингдан кўпроқ маош олиши мумкин, ҳатто «Сити» янги шартнома бўйича музокара ўтказишга қарор қилган тақдирда ҳам бунча таклиф қилмайди.
Эдерсоннинг Манчестер клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.
«Шаҳарликлар» асосий дарвозабонини сақлаб қолмоқчи. Аммо агар футболчи кетишни сўраса ва трансфер учун қониқарли пул тўланса, уни сотиш ҳақида ўйлаши мумкин.
Июн ойида иккинчи дарвозабон Штефан Ортега шартномасини 2026 йилгача узайтирганидан сўнг клуб вазиятга хотиржамлик билан муносабатда.
Ўтган мавсумда Эдерсон АПЛда 33 та ўйин ўтказди ва 13 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.