05.07.2024 22:46
4349
Теглар
УЕФА «МЮ» ва «Сити» еврокубокларда «Ницца» ва «Жирона» билан битта турнирда иштирок эта олишини маълум қилди

УЕФА «МЮ» ва «Ман Сити»нинг еврокубокларда иштирок этиши учун тўсиқлар йўқлигини маълум қилди.

Аввалроқ, «Ман Сити» ва «Жирона» (ЕЧЛ) ҳамда «Манчестер Юнайтед» ва «Ницца»нинг (Европа лигаси) эгалари умумий эканлиги сабабли бу клубларнинг битта турнирда иштирок эта олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

УЕФА клублар раҳбариятидаги тегишли ўзгаришлардан кейин бу жамоаларнинг еврокубоклардаги турнирларда иштирок этиши учун ҳеч қандай тўсиқ қолмаганини эълон қилди.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» ва Испаниянинг «Жирона» клуби City Football Group компаниясига тегишли бўлса, «МЮ» ва Франциянинг «Ницца» клуби INEOSга тегишли ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар