05.07.2024 08:34
2933
Теглар
Туркия ФФ Демирал икки ўйинга дисквалификация қилинганини рад этди. Тергов ҳали якунига етмаган

Туркия футбол федерацияси Мериҳ Демирал дисквалификация қилинганини рад этди.

Туркия миллий жамоаси ҳимоячиси Евро-2024 1/8 финалида Австрия (2:1) устидан қозонилган ғалабани  «бўрилар саломи» билан нишонлаган. Бу «кулранг бўрилар» пантуркист гуруҳининг белгиси бўлиб, у кўплаб Европа мамлакатларида, хусусан, Австрияда тақиқланган. Мериҳнинг ҳаракатидан сўнг Германиянинг Bild нашри футболчи УЕФА томонидан икки ўйинга дисквалификация қилинганини  хабар қилганди.

«Bild нашрига таяниб, «Мериҳ Демирал УEФА томонидан икки ўйинга дисквалификация қилинди» сарлавҳаси остида чоп этилган хабарлар ҳақиқат эмас. 5 июл эрталабгача бу ишни ҳимоя қилишимиз керак», — деди Туркия футбол федерацияси.

Туркия президенти администрацияси ҳузуридаги дезинформацияга қарши кураш маркази ҳам дисквалификация ҳақидаги маълумотни рад этди.

«Баъзи ОАВлар: «УЕФА Мериҳ Демирални икки ўйинга дисквалификация қилди« деб хабар тарқатди. Баёнот ҳақиқатга тўғри келмайди.

УЕФА томонидан Демиралга қарши бошланган тергов ҳали якунига eтмаган ва унинг икки ўйинга четлатилгани ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди.

УЕФА футболчимизни ҳимоя қилиш учун асослар сўраган, шундан сўнг тергов бўйича қарор қабул қилинади. Асоссиз иддаоларга ишонманг», — деди Дезинформацияга қарши кураш маркази.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар