05.07.2024 23:39
2417
Теглар
Евро-2024. Испания 119-дақиқадаги гол эвазига Германияни мағлуб этиб, яримфиналга чиқди

Евро-2024 чоракфинали доирасидаги дастлабки баҳсда Испания мезбон Германияни турнирдан чиқариб юборди.

Штутгартдаги учрашувнинг 52-дақиқасида Олма Ямалнинг узатмасидан кейин ҳисобни очган бўлса, Вирц 89-дақиқада гол уриб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Жамоалар пеналтилар сериясига тайёргарлик бошлаши арафасида эса захирадан майдонга тушган Микел Мерино Олманинг узатмасидан кейин турнир мезбонларини карахт аҳволга солиб қўйди – 2:1.

Бу немислар етакчиси Тони Крооснинг фаолиятидаги сўнгги ўйинга айланди.

Шу тариқа, Испания яримфиналга йўлланма олди ва уларнинг рақиби Португалия – Франция учрашуви ғолиби бўлади.

Евро-2024. Чоракфинал

Испания – Германия 2:1

Голлар: 1:0 – 51 Ольмо, 1:1 – 89 Виртц, 2:1 – 119 Мерино.

Испания – Унаи Симон, Карвахаль, Лапорт, Ле Норман (Начо, 46), Кукурелья, Фабиан Руис (Хоселу, 102), Родри, Педри (Ольмо, 8), Уильямс (Мерино, 80), Ямаль (Ферран Торрес, 63), Мората (Ойарсабаль, 80).

Германия – Нойер, Рюдигер, Та (Мюллер, 80), Раум (Миттельштедт, 57), Кроос, Гундўған (Фюллькруг, 57), Жан (Андрих, 46), Киммих, Хавертц (Антон, 90), Сане (Виртц, 46), Мусиала.

Огоҳлантиришлар: Рюдигер (13), Раум (28), Ле Норман (29), Андрих (56), Кроос (67), Миттельштедт (73), Ферран Торрес (74), Унаи Симон (82), Шлоттербек (90), Виртц (94), Карвахаль (100), Родри (110), Ундав (113), Мората (120+1), Фабиан Руис (120+1).

Четлатиш: Карвахал (120+5)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар