Европа чемпионатида иккинчи чоракфинал баҳси бўлиб ўтди.
Португалия ва Франция миллий жамоалари ўртасидаги беллашувнинг асосий вақтида ва қўшимча бўлимларида ҳам ҳисоб очилмади. Пеналтилар сериясида эса Феликснинг хато зарбаси французларга ғалаба келтирди.
Евролар тарихидаги энг яхши тўпурар Криштиану Роналду бу сафарги қитъа чемпионатини голсиз тарк этди.
Франция 9 июл кунги яримфиналда Германияни мағлуб этган Испания билан тўқнаш келади.
Евро-2024. 1/4 финал
Португалия — Франция 0:0
Пеналтилар серияси — 3:5.
5 июл, «Фолкпаркштадион»
Португалия – Кошта, Канселу (Семеду, 74), Пепе, Диаш, Мендеш, Фернандеш (Консейсау, 74), Бернарду Силва, Палиня (Рубен Невеш, 90+2), Витиня (Нунеш, 119), Леау (Феликс, 106), Роналду.
Франция – Менян, Кунде, Упамекано, Салиба, Эрнандес, Канте, Чуамени, Камавинга (Фофана, 91), Гризманн (Дембеле, 67), Мбаппе (Барколя, 106), Коло-Муани (Тюрам, 86).
Огоҳлантиришлар: Палиня (79), Салиба (84).