05.07.2024 09:27
3351
Беллингҳэм Словакияга қарши ўйиндаги номақбул ҳаракати учун 20 минг евро жаримага тортилди

УЕФА Евро-2024 доирасида Словакияга қарши ўйиндаги хатти-ҳаракати учун Жуд Беллингҳэмни жаримага тортди.

1/8 финалда Англия миллий жамоаси қўшимча бўлимлардан сўнг Словакияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. «Реал»нинг 21 ёшли футболчиси 90+5-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.

Голдан сўнг Беллинҳэм қўлини пастга тушириб, номақбул хатти-ҳаракат кўрсатди. Яримҳимоячи буни «яқин дўстларига нисбатан ҳазил ишораси» деб атади. 

Bild'нинг ёзишича, эпизодни кўриб чиққан УЕФА англиялик ҳавбекни дисквалификация қилмасликка қарор қилди. Беллингҳэм 20 минг евро жарима тўлайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар