05.07.2024 21:12
1761
Теглар
Абдурауф Бўриев – «Пахтакор» футболчисига айланди

«Пахтакор» клуби Суперлига ёзги трансфер ойнасидаги дастлабки трансферини эълон қилди.

Ўзбекистон олимпия жамоаси ва «Олимпик» клуби яримҳимоячиси Абдурауф Бўриев «Пахтакор» футболчисига айланди.

«Ёшартирилаётган «Пахтакор»дан ёзги трансферларни кутиб олинг! Жамоамизга тегишли бўлган Абдурауф Бўриев иккинчи даврани «Шерлар» сафида ўтказади. Тез орада «Пахтакор»дан трансферларнинг ҳақиқий шодасини кутиб олинг. «Пахтакор» - иқтидорли ёшлар билан ёрқин келажак сари!», - дейилади клуб хабарида.

Таъкидлаш жоиз, «Пахтакор» сентябрда бошланадиган Элит Чемпионлар Лигасида қатнашадиган биринчи ўзбек клуби бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар