04.07.2024 13:15
10808
Рюдигерга нега «Антонио» исми қўйилгани маълум бўлди

Антонио Рюдигерга исм қўйилиш ҳақида маълумот берилди. 

Bild нашрининг хабар беришича, ҳимоячининг ота-онаси испаниялик актёр, беш карра «Олтин глобус» совриндори Антонио Бандерас (Зорро роли билан машҳур) шарафига ўғилларига Антонио исмини қўйишган. Германиялик футболчининг отаси — Бандераснинг ашаддий мухлиси.

Аввалроқ футболчининг ўзи ҳам бу ҳақда гапирганди.

«Менинг исмим — Антонио, чунки бу исм отамга ёққан. Бу актёр Антонио Бандерас туфайлидир. 

Ростини айтсам, мен уни танимайман. Унинг филмларини биламан. Лекин ростини айтсам, уларни кўрмаганман», — деб тан олган Рюдигер.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар