04.07.2024 17:45
2608
Теглар
«ПСЖ» Киммих билан музокара бошлади. АПЛ гранди ҳам унга қизиқмоқда

Йозуа Киммих ёзги трансфер ойнасида «Бавария»ни тарк этиши мумкин. 

«ПСЖ» клуби Йозуа Киммихни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Париж клуби немис яримҳимоячиси билан музокарага киришган. Франция клуби бош мураббийи Луис Энрике хавбекни ўз жамоасида кўрмоқчи. 

«Бавария» ҳам Йозуа билан хайрлашишга қарши эмас. Акс ҳолда келаси мавсум якунида Киммихни текинга қўйиб юборишига тўғри келади.

Қайд этилишича, «Манчестер Сити» ҳам Киммихга қизиқиш билдирмоқда. Пеп Гвардиола ушбу ўйинчи билан майдони марказини кучайтиришни истамоқда.

29 ёшли футболчи жорий мавсум 28 ўйинда битта гол ва 6та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар