Мусиала: «16 ёшлигимда профессионаллар билан шуғулланишга жисмонан тайёр эмасдим. Ямал буни уддалаяпти»
Жамол Мусиала Испания миллий жамоаси вингери Ламин Ямалнинг маҳоратига юқори баҳо берди.
«16 ёшда бу даражада ўйнаш ажойиб! 16 ёшимда профессионаллар билан машғулот ўтказиш учун етарли жисмоний сифатларга эга эмасдим, лекин Ламин бу борада барқарор ўйнаяпти. Буни кўриш ажойиб!
Испанияда хавф туғдирадиган, жамоа учун жуда қимматли футболчилар бор — Нико Уилямс, Ламин Ямал, Педри... Уларнинг барчаси ўйин натижасини бир ўзи ҳал қилишга қодир.
Лекин бизда ҳам шундай ўйинчилар бор, шунинг учун ўзимизга ишонамиз», — деди германиялик яримҳимоячи Евро-2024 чоракфинали олдидан.
Германия — Испания ўйини 5 июл куни бўлиб ўтади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар