04.07.2024 13:13
3661
Калафиори Лондон клубига ўтишга тайёр

Риккардо Калафиори «Челси»дан кўра «Арсенал»га ўтишга яқинроқ.

«Арсенал» «Болоня»нинг 22 ёшли ҳимоячисига узоқ муддатли шартнома таклиф қилди.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, агар лондонликлар «Болоня» билан келишувга эришса, Италия миллий жамоаси футболчиси «Арсенал»га ўтишга тайёр.

«Тўпчилар» бош мураббийи Микел Артета Риккардони сотиб олишни маъқуллади — у ҳимояни кучайтириш учун уч кишилик шорт-листга киритилган.

Такеҳиро Томиясу трансферидан кейин «Арсенал» «Болоня» билан яхши муносабатда. Италияликлар футболчи учун 50 млн евро сўрашяпти, ҳозирча ҳеч қандай расмий таклиф бўлмаган.

«Челси» эса ҳали ҳам Калафиори билан шартнома имзолашдан воз кечмаяпти. Ҳимоячининг трансфери бўйича фақат Премер-лиганинг ушбу икки клуби музокара олиб бормоқда. «Кўклар» ўз футболчиларини шартномага қўшишмоқчи.

Калафиори Евро-2024да 3 та ўйин ўтказиб, автогол урди ва голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар