04.07.2024 20:49
1794
Теглар
Гундўған: «Испания – турнирнинг энг яхши жамоаси, Ямал ва Уилямсни қандай тўхтатишни ўйлашимиз керак»

Германия миллий жамоаси сардори Илкай Гундўған Евро 1/4 финали доирасидаги Испанияга қарши учрашув олдидан фикри билан ўртоқлашди.

«Испания – айни дамда турнирнинг энг яхши жамоаси бўлиб турибди. Уларнинг ўйин услуби менга ёқади, мен ҳар доим ўйинни тўп билан назорат қилиш тарафдори бўлганман. Кўрамиз, улар бизнинг ҳам ўйинни назорат қилиш услубимизга қандай жавоб қайтаришар экан.

Ламин Ямал ва Нико Уильямсни қандай тўхтатиш мумкин? Бу ҳақда ўйлашимиз керак. Уларни фақатгина жамоавий ўйин эвазига тўхтатиш мумкин. Уларнинг ҳар иккиси ҳам турнирни юқори даражада ўтказишмоқда», - дейди Германия миллий жамоаси сардори.

Маълумот учун, Испания – Германия учрашуви эртага, 5 июл куни бўлиб ўтади. Учрашув соат 21:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар