Фергюсон Роналдунинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: «Тасаввур қилиш қийин, футбол янада тезроқ ва жанговар бўлади»
«МЮ» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон Криштиану Роналдунинг ЖЧ-2026да иштирок эта олишига шубҳа қилмоқда.
«Роналдунинг 2026 йилги турнирда иштирок этишини тасаввур қила олмайман. Яқин йилларда футбол янада тезроқ ва жисмоний жиҳатдан жанговарроқ бўлади. Бундан ташқари, марказий ҳужумчилар учун майдондаги ҳудуди тобора қисқариб бораверади.
Ҳимоячилардан фарқли равишда ҳужумчиларга ёш ўтгани сайин юқори даражада тўп суриш қийин.
Роналду учун янги совринлар алоҳида аҳамиятга эга бўлмаса керак, чунки унинг фаолияти ажойиб кечди», - дейди Фергюсон SportBild билан суҳбатда.
Аввалроқ, 39 ёшли Роналду бу турнир унинг сўнгги Европа чемпионати эканини маълум қилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар