04.07.2024 22:14
5781
Теглар
«Бу бизга фақат мотивация беради». Ямал Испанияни «болалар жамоаси» деб атаган Леманнга жавоб қайтарди

Испания миллий жамоасининг 16 ёшли ўйинчиси Ламин Ямал Германия миллий жамоасининг собиқ дарвозабони Йенс Леманннинг сўзларига жавоб қайтарди. Германиялик собиқ дарвозабон Испанияни «болалар жамоаси» деб атаганди.

«Бундай гаплар бизга фақат мотивация беради, ўйинга руҳан янада кучлироқ тайёр бўламиз. У нима ҳам дерди, ахир у германиялик, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзининг жамоасига ёрдам беришни истайди.

Биз қанчалик тажрибасиз эканимизни кўрамиз, ҳаммаси майдонда ҳал бўлади», - дея Ямалнинг сўзларини келтиради Goal нашри.

Маълумот учун, Германия – Испания ўртасидаги чоракфинал учрашуви  5 июл куни соат 21:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар