04.07.2024 10:53
2505
«Болоня» «Барса» тарбияланувчисини ўз сафига қўшиб олди

Хуан Миранда Италия клубига ўтди.

«Болоня» 24 ёшли чап қанот ҳимоячиси билан шартнома имзолаганини маълум қилди. Испаниялик футболчи «Бетис»ни эркин агент сифатида тарк этганди.

Олдинроқ «Милан» Миранда билан келишувга эришишга урингани ҳақида хабар берилганди.

«Барселона» тарбияланувчиси ўтган мавсумда Ла Лигада 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар