04.07.2024 23:38
3289
Теглар
Биродарлик кубоги. ЦСКА Сербия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди, Файзуллаевдан гол

ЦСКА клуби янги мавсум олдидан ўтказилаётган Биродарлик кубогида дастлабки учрашувини ўтказди.

Москва клуби Сербиянинг ОФК Белград жамоасига қарши саф тортиб, мухлислари қаршисида йирик ғалабага эришди – 4:0. Мезбонларнинг биринчи голига Аббосбек Файзуллаев муаллифлик қилди.

Шу куни ЦСКА янги мураббийи Марко Николич бир қатор ўйинчиларни синовдан ўтказди, шу боис Файзуллаев танаффусда захирага олинди.

Биродарлик кубоги. 1-тур. 4 июл

ЦСКА – ОФК Белград (Сербия) – 4:0 (1:0)

Голлар: 1:0 – Файзуллаев (35), 2:0 – Гайич (48), 3:0 – Дивеев (54), 4:0 – Бистрович (94).

ЦСКА: Акинфеев (Помазун, 46), Гайич (Хелвен, 53), Дивеев, (Рядно, 61) Роша (Агапов, 61), Мойзес (Лукин, 61), Круговой (Риванди, 61), Здьелар (Бистрович, 61), Обляков (Кисляк, 61), Файзуллаев (Мусаев, 46, Красич, 89), Жемалетдинов (Глебов, 46, Шуманский, 89), Чалов (Гайч, 61, Яковлев, 89).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар