03.07.2024 13:33
4007
Теглар
Рангник: «Рақиб дарвозасини Гордон Бэнкс қўриқлаганида, ҳисобни тенглаштириш қийин. Қўшимча бўлимларга ўтса, Австрия ютарди»

Австрия миллий жамоаси бош мураббийи Ралф Рангник Евро-2024 1/8 финалидан ўрин олган Туркияга (1:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Бизга омад етишмади ва ишончим комилки, агар ўйин қўшимча бўлимларга ўтганида, ғалаба қозонган бўлардик. Ҳисобни тенглаштиришга вазиятларимиз бўлди, аммо рақиб дарвозасида Гордон Бэнкс (афсонавий инглиз дарвозабони, 1966 йилги жаҳон чемпиони) бўлса, бу қийин!

Имкониятларимизни голга айлантира олмадик ва стандартлардан етарлича ҳимояланмадик. 

Тўртта ўйин, жумладан, бугунгиси ҳам жуда қизиқарли ўтди. Ҳаммаси силлиқ кечмади, лекин жуда қизиқарли ва шиддатли ўйинлар бўлди. Энди бу ўйинни Миллатлар Лигасида, кейин эса жаҳон чемпионати саралашида кўрсатишимиз керак», — дея Рангникнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти. 

Эсталиб ўтамиз, беллашувнинг 90+4-дақиқасида турклар посбони Мерт Гунок суперсейв амалга ошириб, жамоаси учун ғалабани сақлаб қолди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар