03.07.2024 22:33
3996
Теглар
ОКМКни 5 нафар футболчи тарк этди 

Биринчи давра учрашувлари якунига етгач ОКМК таркибини беш нафар футболчи тарк этди.

«Асосий таркибнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Муроджон Тошматов ва сербиялик ҳужумчи Милян Шкрбич билан ўзаро келишувга кўра амалдаги шартномалар бекор қилинди.

Шунингдек, биринчи давра давомида ёшлар жамоамиз сафида ҳаракат қилишган Фарруҳжон Қодиров, Суннатилло Абдуғаниев ва Шохруҳ Абдуҳалилов билан ҳам ўзаро келишган ҳолда амалдаги шартномалар иккала томон розилиги билан бекор қилинди.

Юқорида номлари қайд этилган футболчиларга жамоамиздаги меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирган ҳолда уларнинг кейинги фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз»,  - дейилади Олмалиқ клуби хабарида.

Маълумот учун, Миржалол Қосимов шогирдлари биринчи даврани 2-ўринда якунлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар