03.07.2024 17:25
3680
«Навбаҳор», «Нефтчи» ва «Сурхон» клубларига ёзги трансфер ойнаси учун санкция қўлланилди 

ПФЛ Суперлига ёзги трансфер ойнасида уч клубга нисбатан санкция қўллаганини расман эълон қилди.

«Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита қарорлари ижросини ўз вақтида таъминламагани учун мазкур уч клуб 2024 йилнинг ёзги трансфер ойнасида хорижлик футболчини Лига рўйхатидан ўтказа олмайди. Тақиқ қарздорлик бартараф этилган тақдирда ҳам амалда бўлади. 

Жорий йилнинг 16 июл санасига қадар Лига бу уч клубнинг янги футболчиларини рўйхатдан ўтказмайди. Мазкур санага қадар ҳам қўмита қарорлари ижроси бажарилмаса, 16 июл санасидан сўнг улар фақатгина 2002 ва ундан кейин туғилган футболчини рўйхатдан ўтказиши учун рухсат берилади. Бунда клублар “Суперлига ва Пролига регламенти”да белгиланган лимитдан чиқиб кетмаслиги таъминланади. 

Агар трансфер ойнасининг сўнгги куни бўлган 30 июл санасига қадар ҳам мавжуд қарздорлик бартараф этилмаса, у ҳолда автоматик равишда 2025 йилнинг қишки трансфер ойнасида легионер футболчини рўйхатдан ўтказиш учун тақиқ кучга киради. Шундан сўнг мазкур клублардан 6 очкогача олиб ташлаш масаласи кун тартибига киритилади», - дейилади ПФЛ баёнотида.

Аввалроқ, Ўзбекистон футбол уюшмаса футболчиларни «Навбаҳор», «Нефтчи» ва «Сурхон» клуби билан шартнома имзолашда ҳушёрликка чақирганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар