03.07.2024 09:34
908
Теглар
«МЮ» учинчи дарвозабони билан шартномани узайтирди

Том Ҳитон «Манчестер Юнайтед» билан шартномасини узайтирди.

38 ёшли дарвозабон билан янги битим бир йилга мўлжалланган. 

«МЮ» тарбияланувчиси бўлган Ҳитон собиқ жамоасига 2021 йилда «Астон Вилла»дан эркин сифатида қайтганди.

Ўтган вақт ичида Том манкунианликлар сафида атиги 3 та ўйин ўтказди (Премер-лигада майдонга тушмади) ва уларнинг бирортасида тўп ўтказиб юбормади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар