Монтелла: «Тарихий натижа. Биринчи дақиқадан ўйин охиригача жамоавий руҳ бор эди»
Туркия миллий жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла Евро-2024 1/8 финалидан ўрин олган Австрияга (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Жуда-жуда муҳим ўйин. Биринчи дақиқадан охирги дақиқагача жамоавий руҳ бор эди. Бу жамоанинг руҳиятини илк бор саралашда Хорватияга қарши меҳмондаги баҳсда кўргандик.
Бироз чарчадик. Футболчиларимдан жуда хурсандман. Балки, илк ўйинларда жамоавий руҳда муаммолар бўлгандир.
Бу — тарихий натижа. Ғалабалар сони бўйича Евро-2008даги натижамизни такрорладик (ўшанда Туркия турнирда 3 та ўйинда ғалаба қозониб, яримфиналда Германияга мағлуб бўлган)», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради NTVSpor.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар