03.07.2024 18:44
3905
Теглар
Дзаньоло «Галатасарой»дан «Аталанта»га ўтмоқда

«Галатасарой» яримҳимоячиси Никола Дзаньоло Италия А Сериясига қайтмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, италиялик футболчи «Аталанта»га ўтишга яқин. Томонлар келишувга эришиш арафасида турибди.

Қайд этилишича, Бергамо клуби Николани сотиб олиш шарти билан ижарага олади.

«Рома» собиқ футболчиси Рим клубини тарк этгач, «Галатасарой» ўйинчисига айланган ва якунланган мавсумни ижара асосида «Астон Вилла»да ўтказганди. У 25 ўйинда 2та гол муаллифига айланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар