03.07.2024 16:34
3381
Теглар
«Динамо» 6 нафар футболчи билан хайрлашди

«Динамо» жамоаси Суперлига биринчи давраси якунига етгач, 6 нафар футболчи билан расман хайрлашганини маълум қилди.

«1-даврада асосий жамоа сафида тўп сурган яримҳимоячилар Ҳусниддин Ғофуров, Фаррух Икромов, ҳимоячи Артём Сокол ҳамда асосан U21 жамоаси таркибида тўп сурган Азамат Халилов, Хуршидбек Убайдуллаев, Бобур Ёрбеков клубни тарк этди.

«Динамо» ПФК жамоаси ушбу ўйинчиларга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги фаолиятига омад тилаб қолади», - дейилади клуб хабарида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар