02.07.2024 15:26
777
Теглар
«Тоттенҳэм» Арчи Грей трансферини эълон қилди

«Тоттенҳэм» клуби «Лидс» яримҳимоячиси Арчи Грей трансферини эълон қилди.

Лондон клуби якунланган мавсумдан бошлаб «Лидс»нинг асосий жамоасида тўп сура бошлаган 18 ёшли хавбек учун 40 миллион фунт тўлаган. Томонлар 6 йиллик шартнома имзолаган. Арчи «Тоттенҳэм» сафида 14-рақам остида тўп суради.

«Тоттенҳэм» клубининг марказий ҳимоячиси Жо Родон эса «Лидс Юнайтед»га йўл олди. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, лидсликлар 26 ёшли футболчининг трансфери учун Лондон клуби ҳисоб рақамига 10 миллион фунт ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар