02.07.2024 15:51
8201
Сайфиевнинг голи бекор қилиниши керак эди, Неъматов голга айлантирган пеналти ҳам йўқ эди. «Насаф» - «Навбаҳор» ўйини ҳакамлари қўпол хатоларга йўл қўйган – комиссия 

28 июн санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 13-тури якунига етди. Шунингдек, 1 июлда 5-турдан қолдирилган 3 ўйин ҳам бўлиб ўтди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 10 та баҳсли вазият юзага келди.  

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.

1-вазият. «Олимпик» - «Сурхон» ўйини: қизил карточка.

«Олимпик» - «Сурхон» баҳсининг 42-дақиқасида мезбонларнинг 10-рақамли футболчисига нисбатан меҳмонларнинг 3-рақамли вакили бутсасининг таг қисми билан оёқнинг ҳимояланмаган қисмига қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев дастлаб сариқ карточка кўрсатди. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақирди ва рефери сариқ карточкани бекор қилиб, футболчини майдондан четлатди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ВАР вазиятга тўғри аралашган. Футболчи тўп учун ҳаракат қилмаган ва рақибига қарши жуда кескин ўйнаган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

2-вазият. «Қизилқум» - ОКМК қарама-қаршилиги: меҳмонларнинг ҳисобга олинмаган голи.

«Қизилқум» - ОКМК учрашувининг 15-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди ва 99-рақамли И. Рухадзе дарвозабонга қўполлик ишлатиб, тўпни навоийликлар дарвозасига киритди. Бош ҳакам Равшан Абдувоҳидов голни инобатга олмади ва фол учун олмалиқликлар легионерига сариқ карточка кўрсатди.   

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи дарвозабонга нисбатан қўпол ҳаракат қилган. Қоидага кўра, бу каби ҳолларда фол қайд этилади. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

3-вазият. «Қизилқум» - ОКМК қарама-қаршилиги: қизил карточка.

«Қизилқум» - ОКМК учрашувининг 70-дақиқасида меҳмонларнинг 15-рақамли футболчиси О. Рустамов тўп учун курашда навоийликларнинг 7-рақамли аъзоси Д. Анваровга қарши қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Равшан Абдувоҳидов дастлаб учрашувни давом эттирди. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақирди ва шундан сўнг рефери футболчини майдондан четлатишга қарор қилди.   

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Футболчи тўпга улгурмаган ва бутсасининг таг қисми билан рақиб оёғининг ҳимояланмаган қисмига қўполлик ишлатган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

4-вазият. «Қизилқум» - ОКМК қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.

«Қизилқум» - ОКМК учрашувининг 75-дақиқасида меҳмонларнинг 3-рақамли футболчиси С. Раҳмонов дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган навоийликларнинг 10-рақамли аъзоси Э. Лобжанидзени тўхтатиб қолди. Бош ҳакам Равшан Абдувоҳидов ҳимоячига сариқ карточка кўрсатди.   

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи сўнгги умид фолини ишлатган ва бу каби ҳолларда қизил карточка кўрсатилиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини нотўғри, деб ҳисоблайди.

5-вазият: «Андижон» - «Навбаҳор»: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

«Андижон» - «Навбаҳор» беллашувининг 11-дақиқасида мезбонларнинг 17-рақамли футболчиси меҳмонлар жарима майдонига катта тезликда ёриб кирганидан сўнг наманганликларнинг 9-рақамли вакили О. Ҳамробеков томонидан тўхтатиб қолинди. Бош ҳакам Фирдавс Норсафаров дарҳол нуқтага ишора қилди ва Ҳамробековга сариқ карточка кўрсатди.   

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ҳимояланаётган футболчи катта тезликда кетаётган рақибига нисбатан очиқчасига қўполлик ишлатган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан бош ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

6-вазият. «Андижон» -«Навбаҳор» қарама-қаршилиги: меҳмонларнинг ҳисобга олинмаган голи.

«Андижон» - «Навбаҳор» учрашувининг 45+5-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди ва 34-рақамли Ф. Сайфиев дарвозабонга қўполлик ишлатиб, тўпни андижонликлар дарвозасига киритди. Бош ҳакам Фирдавс Норсафаров голни инобатга олмади ва фол қайд этилганини маълум қилди.   

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи дарвозабонга нисбатан қўпол ҳаракат қилган. Қоидага кўра, бу каби ҳолларда фол қайд этилади. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

7-вазият. «Насаф» - «Навбаҳор» учрашуви: меҳмонларнинг голи.

«Насаф» - «Навбаҳор» ўйинининг 12-дақиқасида меҳмонларнинг 34-рақамли футболчиси Фаррух Сайфиев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов бу вазиятда голни инобатга олди, ВАР ҳам қарорни тасдиқлади.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур вазиятда ВАР ҳолатга аралишиши керак эди. Мезбонлар футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилган ва бу каби ҳолларда гол бекор қилиниб, жарима зарбаси берилиши лозим. Шу сабабли, ҳакамларнинг қарори нотўғри, деб топилди.

8-вазият. «Насаф» -«Навбаҳор» қарама-қаршилиги: мезбонларнинг ҳисобга олинмаган голи.

«Насаф» - «Навбаҳор» учрашувининг 23-дақиқасида мезбонлар қулай вазиятга эга бўлди ва 10-рақамли Б. Абдихолиқов қўли билан ўйнаган ҳолда тўпни наманганликлар дарвозасига киритди. ВАР ҳаками бош ҳакам Абдурашид Худойбергановни монитор ёнига чақирди ва рефери қоидабузарлик қайд этилгани сабаб голни инобатга олмади.   

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Тўп ҳужумчининг қўлига теккан ва дарвоза тўридан жой олди. Қоидага кўра, бу каби ҳолат қўл билан ўйин сифатида қайд этилади ва гол бекор қилинади. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

9-вазият: «Насаф» - «Навбаҳор» ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

«Насаф» - «Навбаҳор» беллашувининг 60-дақиқасида мезбонларнинг 22-рақамли ҳимоячиси наманганликларнинг 13-рақамли вакили билан тўп учун курашди ва рақиб жарима майдонида йиқилди. ВАР ҳаками Акобирхўжа Шукуруллаев бош ҳакам Абдурашид Худойбергановни монитор ёнига чақирди ва рефери нуқтага ишора қилди.   

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ВАР вазиятга нотўғри аралашган. Икки футболчи ҳам тўп учун кураш олиб борган ва пенальти белгилаш учун асос етарли эмас. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори нотўғри, деб топилди.

10-вазият. «Нефтчи» - «Пахтакор» тўқнашуви: баҳсли пенальти.

«Нефтчи» - «Пахтакор» учрашувининг 85-дақиқасида мезбонларнинг 77-рақамли вакили меҳмонларнинг 22-рақамли аъзоси билан тўп учун кураш олиб борди ва жарима майдонида йиқилиб тушди. Бош ҳакам Аскер Нажафалиев дастлаб нуқтага ишора қилди, аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақирди ва рефери вазиятни кўриб чиққач, пенальтини бекор қилди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда мезбонлар аъзоси пенальти ишлаш мақсадида бўлиб, тўқнашувни ўзи юзага келтирган. 11 метрлик жарима зарбаси белгилаш учун асос етарли эмас ва шу сабаб, комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб ҳисобланди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар