02.07.2024 10:42
6605
Роналду: «Бир йилдан бери пеналтиларда адашмаётгандим. Бир вақтнинг ўзида ҳам хафа, ҳам хурсандман»

Португалия миллий жамоаси сардори Криштиану Роналду Евро-2024 1/8 финалидан ўрин олган Словакияга (0:0, пен — 3:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Ҳужумчи ўйинда пеналтидан фойдалана олмади, серияда эса гол урди. 

«Албатта, бу — охирги Евройим. Дастлаб қайғу бор эди, энди эса қувонч бор. Футбол олдиндан айтиб бўлмайдиган лаҳзаларни тақдим этади. Жамоамга устунлик беришим мумкин эди, аммо муваффақиятсизликка учрадим ва Облак зарбани қайтарди. 

Бир йил давомида пеналтиларда адашмадим ва менга жуда керак бўлган пайтда эса Облак сейв қилди. Бир вақтнинг ўзида ҳам қайғудаман ва ҳам хурсандман, лекин энг муҳими — кейинги босқичга чиқиш, жамоа бунга лойиқ.

Словения деярли бутун вақтини ҳимояда ўтказди. Жамоамиз мақтовга лойиқ, айниқса, учта ажойиб сейвни амалга оширган дарвозабонимиз (Диогу Кошта)», — дея Роналдунинг сўзларини келтиради A Bola.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар