02.07.2024 13:17
2034
Теглар
Кошта: «Эҳтимол, бу — ҳаётимдаги энг яхши ўйин. Пеналтичиларни таҳлил қилгандик, лекин бошқа ўйинчилар зарба беришди»

Португалия миллий жамоаси дарвозабони Диогу Кошта Евро-2024 1/8 финалидан ўрин олган Словенияга (0:0, пен — 3:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Кошта ўйинда бирга-бир вазиятни, серияда эса 3 та зарбани бартараф этди ва беллашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 

«Қўшимча вақтда Шешконинг зарбасини қайтарганимда, буни қилишим кераклигини ҳис қилдим. Уни ўқидим ва жамоага ёрдам беришга муваффақ бўлдим.

Бу ҳаётимдаги энг яхши ўйин бўлиши мумкин. Нима қилиш кераклигига эътибор қаратдим. Инстинктларимга ишондим. Албатта, пеналти тепувчиларни таҳлил қилдик, лекин биз танлаган футболчилар эмас, бошқалар зарба беришди. Жамоага ёрдам бераётганимдан жуда хурсандман. 

Роналду пеналтидан фойдалана олмагач ҳам ишонишда давом этишимиз кераклигини ҳис қилдик. Охиригача ишондик ва ҳамма жуда хурсанд», — дейди Кошта УЕФА расмий сайтига.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар