02.07.2024 19:34
1021
Теглар
«Бу либосда соврин ютмасам, тўхтамайман» – Мората «Атлетико»да қолишини эълон қилди

Алваро Мората келаси мавсумда ҳам «Атлетико»да қолишини маълум қилди.

«Бу клуб либосида ғолиб бўлиш қандай эканини ҳали тасаввур қила олмайман. Бу ерда совринга эришмагунимча ҳали тўхтамайман», - дея ёзади Мората клубда қолиши ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилиб.

«Атлетико» клуби расмий саҳифалари ҳам унинг сўзларини бўлишди.

Аввалроқ, 31 ёшли испаниялик форвард Саудия Арабистони клубларидан тушган таклифни рад этгани ҳақида хабар берилганди. 

Маълумот учун, Мората Мадрид клуби сафида 2019-2020 йиллар ҳамда 2022 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ҳозиргача жамоа билан соврин ютмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар