01.07.2024 12:26
4315
Теглар
Ямал Евроларда фақат Зидан қайд этган натижани такрорлади

Ламин Ямал Зинедин Зиданнинг Евродаги натижасини такрорлади.

Евро-2024 1/8 финалида Испания ва Грузия миллий жамоалари ўртасидаги ўйинда (4:1) 16 ёшли вингер 7 марта зарба берди ва жамоадошларининг 6 та зарбасига узатмани амалга оширди.

«Барселона» аъзоси қитъа чемпионатида Зинедин Зидандан (Евро-2004да) кейин бир ўйинда 5+ зарба ва 5+ хавфли узатма берган иккинчи футболчига айланди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ламин Евролар ва плей-офф тарихидаги энг ёш футболчи, шунингдек, турнир ва плей-офф тарихидаги энг ёш ассистентга айланганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар