Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Евро-2024 1/8 финалидан ўрин олган Словакияга (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Йигитлар кўрсатган характер билан фахрланаман. Биз ўйинга жалб қилган ҳар бир футболчи бу тўсиқни енгиб ўтишимизга ёрдам беришда муҳим рол ўйнади. Ўйинчилар бир-бирларини олға бошлаб, ёрдам беришди ва бу ўз самарасини берди.
Беллингҳэм? (90+5-дақиқада ҳисобни тенглаштирди) Фантастика. Биз уни ўзгартириш ёки ўзгартирмаслик ҳақида ўйладик, лекин у бундай нарсаларга қодирлигини биласиз.
Тўпни яхшироқ назорат қилишимиз кераклигини биламиз, лекин биринчи бўлимда тўғри ечимларни топа олмадик, иккинчи бўлимда эса яхшироқ кўриндик. Якунда гол урдик.
Кейн — ажойиб тўпурар ва жамоани жуда яхши бошқаради. У кеманинг юришини таъминлайдиган ажойиб капитандир.
Менда ғалати туйғулар бор эди. Қўшимча дақиқаларда ҳам ўйин масаласи ҳал бўлмаганини ҳис қилдим ва ҳозир бу кулгили туюлаётганини биламан.
Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида, Жуд ҳали ҳам оёқда тура оладими, деб ўйладим. У ва Кейн имкониятларни яратади, шунинг учун ҳам мураббий мухлислар истагига кўра ўзгартиришларни амалга оширмайди. Майдонда ҳужумкор ўйинчиларимиз етарли эди», — деди инглизлар устози ВВС Sport'га.
Англия чоракфиналда 6 июн куни Швейцарияга қарши майдонга тушади.