01.07.2024 16:12
2041
Теглар
«Мец» Микаутадзени «Аякс»дан сотиб олди

Георгис Микаутадзе тўлиқ «Мец» футболчисига айланди. 

Франция клуби Грузия миллий жамоасининг 23 ёшли ҳужумчисини «Аякс»дан сотиб олди. Трансфер қиймати — 13 млн евро. 

Микаутадзе аввалги мавсумни «Мец»да ижара асосида ўтказган ва Лига 1да 22 та баҳсда 14 та гол урган. Мавсум якунларига кўра унинг жамоаси Лига 2га равона бўлганди. 

Евро-2024да 3 та гол уриб, тўпурарлар қаторида турган форвардга «Монако» қизиқаётгани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар