01.07.2024 10:33
1475
«Лион» Саид Бинраҳмани сотиб олди

«Лион» «Вест Ҳэм» яримҳимоячиси Саид Бинраҳма билан шартнома имзолади.

28 ёшли футболчи француз клубига қишки трансферлар вақтида ижара асосида ўтганди. Ўшанда ижара қиймати 14,4 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 6 млн еврога тенг бўлган. 

«Лион» жазоирлик ҳавбек билан «3+1» кўринишида шартнома тузди. 

Лондон клуби Саиднинг кейинги трансферидан 10% улуш олади. 

Бинраҳма «Лион» сафида Лига 1да 12 та ўйин ўтказиб, 3 тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар