01.07.2024 13:40
2760
Теглар
Капелло: «Спалетти Италия таркибини ортиқча баҳолаб юборди. Еврокубоклардаги муваффақиятларда хорижлик ўйинчиларнинг ёрдами катта»

Фабио Капелло Евро-2024ни тарк этган Италиянинг даражасига баҳо берди.

«Мовий гвардия» 1/8 финалда Швейцарияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди. 

«Тактик жиҳатдан биз ҳамма нарсани синаб кўрдик, аммо майдон бўйлаб тарқалиб кетган жамоадан бошқа ҳеч нарсани кўрмадик. Менда «тартиб йўқ» деган таассурот пайдо бўлди.

Менимча, Спалетти таркибни ортиқча баҳолаб юборди. Унинг ғоялари бор эди ва маълум бир ўйин турини кўришни хоҳларди, лекин бу ўйинчиларнинг сифати, динамикаси жавоб бермайди. 

Италия клубларининг еврокубоклардаги муваффақиятларига келсак, бу хорижлик футболчилар ёрдами билан бўлди», — дейди италиялик собиқ мураббий Sky Sport эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар