01.07.2024 21:54
5460
Теглар
«Каляри» Шомуродов билан хайрлашганини эълон қилди

«Каляри» клуби Элдор Шомуродов билан хайрлашганини расман эълон қилди.

Сардиния жамоаси ўзбекистонлик ҳужумчини 30 июн кунига қадар ижарага олганди ва Шомуродов энди ҳуқуқий жиҳатдан тегишли клуби «Рома»га қайтди. Унинг римликлар билан келишуви 2026 йилга қадар имзоланган.

Аввалроқ, Элдорнинг ўзи Tribuna.uz мухбири билан суҳбатда Рим клубига қайтгани, буёғига нима бўлиши яқин орада маълум бўлишини айтганди. Шомуродов А Серия якунланган мавсумида 22 ўйинда 3та гол ва 3та ассист қайд этди.

Маълумот учун, «Кальяри» мавсум якунларига кўра А Серияда ўрнини сақлаб қолди. Клуб бош мураббий Клаудио Раньери билан хайрлашганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар