01.07.2024 10:34
2070
Калцона: «Англиядек жамоа қўшимча бўлимларда фақат ҳимоя ҳақида ўйлади. Бу уларнинг биздан қўрқишганини англатади»

Словакия миллий жамоаси бош мураббийи Франческо Калцона Евро-2024 1/8 йиналидан ўрин олган Англия (1:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Йигитлар режага амал қилишди ва бундан миннатдорман. Менга ҳакамлар умуман ёқмади, лекин, албатта, ютқазганимиз сабаби бу эмас. Биз бир-иккита эҳтиётсиз ҳаракатлар туфайли мағлуб бўлдик, лекин мен ўз жамоам билан албатта фахрланаман. Чунки биз ўз футболимизни таклиф қилдик, ажойиб ўйин ўтказдик ва, менимча, словаклар бундан ғурурланади.

Англиядек жамоа қўшимча бўлимларда фақат ҳимоя ҳақида ўйлаганини кўриб, фахрланаман. Бу уларнинг биздан қўрқишганини англатади ва бу жуда ёқимли. Шунинг учун такрор айтаман: йигитларим билан жуда фахрланаман. Биз кейинги босқичга чиқишга лойиқ эдик, назаримда», — деди италиялик мутахассис.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар