01.07.2024 01:53
1565
Теглар
Евро-2024. Испания Грузияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чоракфиналга йўлланма олди

Европа чемпионатининг асосий фаворитларидан бири сифатида эътироф этилган Испания миллий жамоаси турнир кашфиётларидан бирига айланган Грузияни мусобақадан чиқариб юборди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида Ле Норманнинг автоголи билан Грузия кутилмаганда ҳисобда олдинга чиққан бўлса-да, бўлим якунида Родри фарқни йўққа чиқарди – 1:1.

Иккинчи бўлимда эса тўлиқ устунлик қилган испанлар Руис, Уилямс ва Олмонинг голлари эвазига грузинлар устидан йирик ғалабага эришишди – 4:1.

Шу тариқа, Испания чоракфиналга йўлланма олган 4-жамоага айланди. Луис де ла Фуэнте шогирдларини бу босқичда Германия кутиб турибди. Ўйин 5 июл куни бўлиб ўтади.

Евро-2024. 1/8 финал. 30 июн

Испания – Грузия 4:1

Голлар: 0:1 – 18, автогол Ле Норман, 1:1 – 39 Родри, 2:1 – 51 Фабиан Руис, 3:1 – 75 Уильямс, 4:1 – 83 Олмо.

Испания – Унаи Симон, Карвахал (Навас, 81), Лапорт, Ле Норман, Кукуреля (Грималдо, 66), Фабиан Руис (Мерино, 81), Родри, Педри (Олмо, 52), Уилямс, Ямал, Мората (Ойарсабал, 67).

Грузия – Мамардашвили, Какабадзе, Кашия, Гвелесиани (Квеквескири, 79), Двали, Лочошвили (Цитаишвили, 63), Китейшвили (Алтунашвили, 41), Кочорашвили, Чакветадзе (Давиташвили, 63), Кварацхелия, Микаутадзе (Зивзивадзе, 79).

Огоҳлантиришлар: Мората (44), Давиташвили (71).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар