01.07.2024 23:15
995
Теглар
Дэн Эшуорт – «МЮ» спорт директори этиб тайинланди

Дэн Эшуорт «Манчестер Юнайтед» клуби спорт директорига айланди.

Манчестер клуби бунгача «Нюкасл»да фаолият юритган 53 ёшли менежер «МЮ»да спорт директори сифатида иш бошлаганини маълум қилди. Ҳар икки клуб келишув қийматини эълон қилмасликка қарор қилди.

Аввалроқ, «Нюкасл» Эшуорт учун 15 миллион товон пули сўраётгани ҳақида хабар қилинганди.

Дэн 2022 йилдан буён нюкаслликлар спорт директори сифатида фаолият юритаётганди. Унгача у «Брайтон»да фаолият юритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар