01.07.2024 16:11
1585
Теглар
Даити Камада — «Кристал Пэлас» футболчиси

Даити Камада фаолиятини Премер-лигада давом эттиради. 

«Лацио» билан хайрлашган япониялик яримҳимоячи эркин агент сифатида «Кристал Пэлас»га ўтди. 

27 ёшли футболчи Лондон клуби устози Оливер Гласнер билан «Айнтрахт»да бирга ишлаган. 

Камада ўтган мавсумда А Серияда 29 та ўйин ўтказиб, 2 тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар