01.07.2024 18:30
1374
Теглар
«Бавария» де Лигтнинг трансфер нархини 50 млн еврога туширди. «МЮ» нархни яна пасайтирмоқчи

«Бавария» клуби жамоа ҳимоячиси Маттейс де Лигтнинг трансфер баҳосини пасайтирди.

Sky Sport журналисти Флориан Плеттенбергнинг хабарига кўра, Мюнхен клуби нидерландиялик ҳимоячиси учун 50 миллион евро сўрамоқда. Бу аввалги нарх – 70 миллион евродан 20 миллион камдир. Де Лигт учун асосий харидор бўлиб турган «Манчестер Юнайтед» эса ҳимоячининг трансфер баҳосини ҳамон 35 млн еврога баҳоламоқда.

Қайд этилишича, футболчининг агенти Рафаэла Пимента «МЮ» вакиллари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Аввалроқ, де Лигтни «МЮ»да шахсан унинг собиқ мураббийи Эрик тен Ҳаг кўрмоқчи экани ҳақида хабар қилинганди. 

Маълумот учун, де Лигт якунланган мавсум Бундеслигада 22 ўйинда майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар