30.06.2024 17:04
1633
Теглар
Саутгейт Словакия билан ўйин унинг лавозимидаги сўнгги учрашуви бўлиши мумкинлиги ҳақида: «Истеъфо ҳақида ўйламаяпман»

Гарет Саутгейт Евро-2024 нимчоракфинали доирасидаги Словакияга қарши баҳс олдидан Англия миллий жамоасидан истеъфога чиқиш ҳақида ўйламаётганини айтди.

«Истеъфо ҳақида ўйлаётганим йўқ. Бу ерда менга ёқмоқда, Еврода ҳали бир неча ҳафтага қолмоқчимиз. Кейинги ўйинларни интиқлик билан кутяпмиз», - дейди Саутгейт ўйин олдидан.

Маълумот учун, 53 ёшли мутахассиснинг Англия футбол ассоциацияси билан шартномаси 2024 йилнинг 31 декабр кунига қадар мўлжалланган.

Англия – Словакия ўртасидаги нимчоракфинал баҳси бугун, 30 июн куни соат 21:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар