30.06.2024 17:38
903
Теглар
Саниол Испания билан ўйин олдидан: «Грузия ҳеч нимадан қўрқмайди, йўқотадиган нарсамиз йўқ»

Грузия миллий жамоаси бош мураббийи Вилли Саниол Испанияга қарши нимчоракфинал баҳси олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

«Португалияга қарши ўйиндагидек (2:0), майдонга ҳеч қандай босимсиз чиқамиз. Жамоавий ўз ўйинимизни кўрсатишни истаймиз. Футбол сюрпризларга тўла. Йўқотадиган нарсамиз йўқ.  

Испаниядек номдор рақибга қарши ўйинчиларимиз катта иштиёқ билан тўп суришади. Ҳеч нимадан қўрқмаймиз», - дейди Грузия миллий жамоасининг франциялик устози.

Маълумот учун, Испания – Грузия ўйини, бугун 30 июн куни соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар