30.06.2024 17:53
2060
Теглар
ПСВ Сержино Дестни «Барселона»дан сотиб олганини эълон қилди

 ПСВ клуби ҳуқуқий жиҳатдан «Барселона»га тегишли бўлган Сержино Дестни сотиб олганини маълум қилди.

АҚШ миллий жамоаси ҳимоячиси Эйндховен клуби билан 4 йиллик шартнома имзолаган.

Аввалроқ, Дест Каталония клубидан Нидерландия жамоасига 10 миллион еврога трансфер қилингани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Дест ўтган мавсум ижара асосида ПСВ шарафини ҳимоя қилганди. 23 ёшли ўйинчи 37 ўйинда 2та гол ва 7та ассистни амалга оширган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар