Начони ўз сафига қўшиб олган «Ал-Қодисия» Моратага ҳам қизиқмоқда
Алваро Мората фаолиятини Саудия Про лигасида давом эттириши мумкин.
АS хабарига кўра, 31 ёшли форварднинг хизматларига яқиндагина Начони ўз сафига қўшиб олган «Ал-Қодисия» клуби қизиқиш билдирмоқда.
Мората ўтган мавсум «Атлетико» сафида 48 ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 5 та ассист амалга оширди.
Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар